Page 26 - 4-сон
P. 26
5–9 синф чет тиллари кабинетларига режалаштирилган 2800 тўплам
компьютер техникаларидан 277 тўплами бюджет ҳисобидан, 1220 тўплами
таълимда халқаро ҳамкорлик ташкилотининг грант маблағлари ҳисобидан,
1303 тўплам Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан
таъминланиши кўзда тутилган.

Чет тили хоналарига етказиб берилаётган замонавий техник воситалар,
кўргазмали қуроллар ўқитувчиларга тўлақонли ва сифатли дарс ўтишлари
учун қўл келмоқда.

Айниқса, болажонларимизнинг видеолавҳаларни кўриб, аудио
материалларни эшитиб, ўйинларда бирга иштирок этишлари уларни чет
тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада ошишига хизмат қилмоқда.

Натижада, бугунги кунга келиб, ўқув йили давомида 1-синфлардаги
ўқувчилар 150 та сўзни ўрганган бўлса, 2-синфлардаги ўқувчилар эса ўқиш,
ёзиш ва ўқиган материаллар бўйича чет тилида мулоқотда бўлишнинг
дастлабки даражасида ўрганишди, шунингдек, уларда гаплашиш
кўникмалари (300 та сўз) шаклланди.

Эътиборга молик томони, 1–2 синф ўқувчиларининг 5–6 синф
ўқувчиларига нисбатан оғзаки нутқда сўзлар луғати бойлиги, талаффузи ва
сўз бирикмаларидан фойдаланиш даражаси бўйича устунлиги кузатилмоқда.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг 4-синфлари учун чет тили
дарслик мажмуаларини яратиш устида тинимсиз ишланмоқда.

Лекин чет тили хоналарига етказиб берилган шунча миқдордаги техник
воситалардан барча ўқитувчилар ҳам самарали фойдаланмоқда, деб
бўлмайди. Айрим ҳолларда ишлатишни билмайди, бошқа ҳолларда
масъулиятсизлик натижасида фойдаланилмасдан турган ҳолатлар ҳам
учрайди. Ахир илк бор чет тилидан босқичма-босқич яратилаётган
мультимедиали дисклар, ўқитувчи китобига илова қилинган ҳолда барча
таълим муассасаларига етказиб берилмоқда. Ушбу дискларда ўқувчилар
тенгдошларининг, тил соҳибларининг ўтилаётган мавзулар доирасида
суҳбатлари, диалог, матнларни эшитиши, саволарга жавоб беришлари, шеър
айтиши ва қўшиқ куйлаши каби аудио-видеолавҳаларни томоша қилиш
орқали уларда тинглаб тушуниш компетенциялари, англаш шаклланади ва
тўғри талаффуз артикуляцияси ривожланиб боради. Демак, мультимедиа
дисклардан фойдаланмаслик эса бунинг акси сифатида жараёнга салбий
таъсир кўрсатади.

Яна бир эътибор берилиши лозим бўлган жиҳат, бошланғич синфларда
дарс бераётган чет тили ўқитувчиларда кичик ёшли болалар билан ишлаш

www.journal.fledu.uz 26

Илмий-методик электрон журнал
   21   22   23   24   25   26   27   28   29   30   31