Page 23 - 4-сон
P. 23
Юқорида ўқитувчиларнинг салоҳияти, касбий маҳоратининг пастлиги
муаммоси хусусида тўхталдик. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида
кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, чет тилларидан янги
Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари жорий этилиши муносабати
билан 2013-2014 йилларда махсус ишлаб чиқилган 144 соатлик дастур
асосида умумтаълим мактабларининг барча чет тили ўқитувчилари қайта
тайёрланди. Шунингдек, 1–2-синфларда дарс берувчи ўқитувчилар дарслик
мажмуаларидан фойдаланишга ўргатиш методикаси бўйича махсус 36
соатлик дастур асосида қўшимча тайёргарликдан ўтказилди.

Жорий ўқув йили олдидан янгидан яратилган 3-синф чет тили дарслик
мажмуаларидан фойдаланишга ўргатишга мўлжалланган 36 соатлик курслар
ташкил этилиб, 18 минг нафарга яқин ўқитувчиларнинг малакаси оширилди.

Чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада ошириш мақсадида,
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-қарори асосида март
ойидан бошлаб, инглиз тили ўқитувчилари учун амалдаги малака ошириш
жараёнига қўшимча равишда (ҳафтада бир марта 6 соатлик) чет тили
ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга мўлжалланган узлуксиз
малака ошириш курслари ташкил этилди.

Мазкур курсларнинг биринчи босқичида 19113 нафар инглиз тили
ўқитувчилари жалб этилиб, улар ўз ҳудудларидаги 576та таянч мактаблар
базасида 732 нафар малакали тренер-ўқитувчилар ёрдамида малакаларини
оширдилар. Ушбу курсларга услубий раҳбарлик Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети ҳузуридаги “Чет тилларини ўқитишнинг
инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий
маркази” томонидан амалга оширилмоқда.

Тажрибали мутахассислар томонидан тайёрланаётган ўқув-методик
қўлланмалар ҳар бир тренер ва ўқитувчилар учун умумий эҳтиёждан келиб
чиққан ҳолда ўқитувчиларнинг ёзма нутқ кўникмалари ва стратегияларини,
оғзаки нутқ кўникмалари ва стратегияларини ҳамда касбий компетенция ва
педагогик маҳорат (CPD)ни оширишга қаратилган машқлар, тошириқлардан
иборат ҳолатда яратилиб, чоп этилиб жойларга етказилмоқда. Мазкур
методикалар ҳам бошланғич синфларда чет тилларни ўқитишни
жадаллаштириш методикаларидан ҳисобланади.

Чет тили ўқитувчилари, жумладан бошланғич синфларда ҳам дарс
бераётган чет тили ўқитувчиларининг қуйидаги 3та модул йўналишида
ўқитиш амалга оширилмоқда:

www.journal.fledu.uz 23

Илмий-методик электрон журнал
   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27   28