Page 22 - 4-сон
P. 22
Бошланғич синф ўқитувчилари ҳақида гап кетар экан, яна бир фарқли
жиҳатни кўрдик. Ўзбекистонда бошланғич синф ўқитувчиси болаларни
1-синфдан 4-синфгача ўзи ўқитса, Францияда улар ҳар йили алмашишар
экан.

Францияда умумтаълим мактабларида синф журналларининг шакли
ҳам Ўзбекистондагидан фарқ қилган ҳолда, чет тилларидан ўқувчилар
билимини баҳолашда нутқ фаолияти турларига ажратган ҳолда
ёндашилишига дуч келдик, яъни: “Listening – тинглаб тушуниш”, Speaking –
гапириш”, “Writing – ёзиш” ва “Reading – ўқиш” учун алоҳида ўз давлатида
қабул қилинган баҳолаш мезонларига мос равишда баҳо қўйилади. Шу
ўринда мамлакатимизда ўқувучи ёки талабаларнинг чет тилини билиш
даражасини баҳолаш йўналишида аҳвол қандай деган савол туғилади.

Европа ҳамжамиятига аъзо давлатларда чет тилларини ўргатишда
амалда фойдаланиб келинаётган “СЕFR — Чет тилини билишнинг
умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўргатиш, баҳолаш”(3) асосида
“Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг чет тили бўйича
давлат таълим стандарти”ни яратишда мамлакатимизда ўрганиш ва ўргатиш
қисмлари олинган ва баҳолаш қисми жараёндан четда қолган. Халқ таълими
тизимида 2013 йилдан 1-синфдан бошлаб, босқичма-босқич жорий этиб
келинаётган ислоҳотлар натижасида фарзандларимизнинг чет тилини қай
даражада эгаллаётганликларини аниқлаш учун энди баҳолаш (assessment)
мезонларини ишлаб чиқиш навбати келди. Уни барча таълим босқичлари
учун ягоналикка келтириш устида мутахассислар биргаликда ишлаши
бугунги кун эҳтиёжи ва талабига айланмоқда.

Айни пайтда ўқувчи ёки талабалар билимини барча фанлардан
баҳолаш, таълимнинг 3та босқичида, умумтаълим мактабларида бошқача
(5 баллик тизим), ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида эса
бошқа-бошқа эканлигининг ўзи бир муаммо сифатида қаралиши керак.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, “Баҳолаш таълим жараёнининг
ажралмас қисми бўлиб, унинг қандай ташкил этилиши нафақат ўқитиш
самарадорлигини оширади, балки ўрганувчиларнинг мотивациясини
оширишга ҳам хизмат қилади”(2, 87).

Агар ушбу муаммони таълимнинг барча босқичларида ўқувчи ёки
талабаларинг чет тилини ўзлаштирганлик даражасини ягона талаб
даражасида баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилинса,
сўнгра бошқа фанлар учун ҳам тажрибадан ўтказиб кўриш мумкин бўлиб,
бир қатор муаммолар ўз ечимини топган бўлар эди.

www.journal.fledu.uz 22

Илмий-методик электрон журнал
   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27