Page 17 - 4-сон
P. 17
Ўрта махсус таълим муассасалари ва филологик ҳамда нофилологик
олий таълим муассасаларида ҳам чет тилини ўрганиш ва ўргатиш жараёни
янги ДТС асосида ўзгартирилиб, аста-секин ўқув дастурлари, дарсликлар
янгиланиб, амалиётга жорий этилмоқда. Барча турдаги таълим муассасалари
учун чет тилларидан янги ДТС ва ўқув дастурлари асосида дарслик
мажмуалари, ўқув қўлланмаларини яратишда ва ғоявий концепциясини
танлашда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва унинг қошида
янгидан ташкил этилган Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий
методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази
томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Халқ таълими тизимида ДТС ва ўқув дастур асосида умумтаълим
мактаблари учун чет тили дарсликлари, мажмуалари ва мультимедиа
ресурсларини яратиш истиқбол режасига кўра 2013-2014 ўқув йилида 1-синф
учун, 2014-2015 ўқув йилида 2-синф, учун, ушбу ўқув йилида эса 3-синф учун
чет тилларидан дарслик мажмуалари яратилди.
Жумладан, 2015–2016 ўқув йили учун чет тилларидан 1-синф
ўқувчиларига 641 365 нусха чет тили дарсликлари (594281 нусха “Инглиз тили”,
26905 нусха “Немис тили”, 20179 нусха “Француз тили”), 2-синф ўқувчиларига
591860 нусха машқ дафтарлари (547654 нусха “Инглиз тили”, 25103 нусха
“Немис тили”, 19103 нусха “Француз тили”), 3-синф ўқувчиларига 1 185 998
нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари (550274 нусхадан “Инглиз тили”, 23610
нусхадан “Немис тили”, 19115 нусхадан “Француз тили”) чоп этилди.
ДТС ижроси узвийлигини таъминлаш мақсадида 2014, 2015 йиллари чет
тилларидан 5-, 6-, 7-, 8-, 9-синфлар учун ўқитувчи китоби ва мультимедиали
(DVD) иловалар ҳам янги стандарт талаблари асосида яратилди.
Мазкур дарслик мажмуалари маҳаллий муаллифлар томонидан хорижлик
консультантлар ёрдамида мактаб ёшидаги болаларнинг психологик ва ёш
хусусиятларини инобатга олган ҳолда яратилди. 3-синф дарслик мажмуалари
1-, 2-синф дарслик мажмуаларининг мантиқий давоми ҳисобланади. 1-синф учун
дарслик алифбони ўргатишга эмас, ўйин услубларига, 2-синф учун дарслик эса
ўқиш ва ҳуснихатга асосланган бўлса, 3-синф дарслигининг асосий фарқи
болани гапиришга, эшитишга, ўқишга ва ёзишга интеграциялашган ҳолда
ўргатиш ҳисобланади.
Чет тилларидан яратилаётган дарслик-мажмуалар бевосита
Тошкентдаги Британия кенгаши, Гёте институти ва Франция элчихонаси
билан ҳамкорликда хориждан жалб этилаётган экспертлар, яъни тил эгалари
бўлган мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, тажриба-
www.journal.fledu.uz 17
Илмий-методик электрон журнал