Page 16 - 4-сон
P. 16
Абдураҳим НOСИРОВ
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги

умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар
бошқармаси бошлиғи

nasirov_abdu@mail.ru

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЧЕТ ТИЛИДАН ДАРС БЕРАЁТГАН
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ РОЛИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги
“Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–1875-сонли қарори ижросига кўра Ўзбекистон
Республикаси узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари
2013 йилда ҳукумат қарори билан тасдиқланиб, чет тиллари бўйича
таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига
қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилди.

Унга кўра умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф
(4-синф) битирувчилари чет тилини А 1 даражада яъни “Чет тилини
эгаллашнинг бошланғич даражаси”да, 9-синф битирувчилари эса А 2 “Чет
тилини эгаллашнинг таянч даражаси”да билиши лозим бўлади. Демак,
ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишларини лексик бирликларга боғлаб
ўлчайдиган бўлсак, I–IV синфларда ўрганиладиган 500та актив (продуктив)
лексик бирлик ва V–IX синфларда эса 500та актив ва яна 500та пассив
(рецептив) лексика ҳам ўрганилиши лозим деганидир.

Чет тили ўқув фанининг бугунги кундаги мақсад ва вазифаларидан
келиб чиққан ҳолда, ўқувчилар ёки тил ўрганувчиларда чет тили
коммуникатив компетенцияси яъни чет тили бўйича эгаллаган билим, малака
ва кўникмаларни мулоқот жараёнида қўллай олиш қобилиятларини
шакллантириш устида чет тили ўқитувчилари, тил ўрганувчиларнинг ўзлари,
методистлар ва барча мутасаддилар ишлаши керак.

Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда янги давлат таълим стандарти
асосида умумтаълим мактабларининг 1-, 2-, 3-синфлари учун яратилган чет
тили дарсликлари асосида бугунги кунда ўқувчиларимиз чет тилини иштиёқ
билан ўрганмоқдалар.

www.journal.fledu.uz 16

Илмий-методик электрон журнал
   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20   21