Page 11 - 4-сон
P. 11
МУҲАРРИР МИНБАРИ
Муҳтарам илм аҳли!
Журналимизнинг бу йилдаги сўнгги сонини
Сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Унда долзарб мавзуларга бағишланган турли
характердаги мақолалар ўрин олган.
Сизга маълумки, декабрь ойида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-
1875-сонли қарори эълон қилинганлигига роппа-
роса уч йил тўлди. Мазкур қарор ижроси
журналимизнинг асосий мазмуни ва таркибини ташкил этади.
Бундан ташқари, Чет тилларни ўқитишнинг инновацион
методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази
директори Илҳом Тўхтасиновнинг мақоласи Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог
кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4732-сон Фармони
ижросига бағишланади.
Замонавий ахборот жамиятида гуманизм ва тарбия муаммоларига
бағишланган профессор Раъно Сайфуллаеванинг фикрлари Сизда қизиқиш
уйғотиши аниқ.
Айниқса, филология ва биология фанлари доктори Татьяна
Черниговскаянинг ахборий жамият, хусусан Интернетнинг инсон миясини
ривожлантириши билан боғлиқ масалаларга бағишланган илмий
тадқиқотлари бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.
Ўйлаймизки, ушбу сонда ўқувчилар ўзлари учун қизиқ ва профессионал
жаҳатдан фойдали бўлган маълумотларни оладилар.
Азиз ўқувчи! Сизни Янги йил билан қутлаш ва ижодий баркамоллик,
муваффақиятлар тилашга ижозат бергайсиз!
Бош муҳаррир
Гулмира ШУКУРОВА
www.journal.fledu.uz 11
Илмий-методик электрон журнал