Page 24 - 4-сон
P. 24
1-модул. Касбий салоҳияти ва педагогик маҳоратни ошириш ҳамда чет
тилини ўргатишда коммуникатив ёндашув; сўз ва ибораларни (лексика)
тушунтириш технологияси, талаффузни ўргатишнинг самарали методлари,
тил ва нутқ бирликларини ўргатиш методикаси, тинглаб тушуниш кўникма
ва малакаларини шакллантириш методлари, чет тилида ўқишни ўргатиш
методикаси, гапириш кўникмасини ривожлантириш методикаси, инглиз тили
дарсларида ёзиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш методикаси

2-модул. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш методикаси
йўналишини, чет тили дарсларини ташкил этишнинг замонавий методлари,
дарснинг таркибий қисмлари ва уларни тақдим этиш методикаси, чет тили
дарсларида дидактик материаллардан самарали фойдаланиш, чет тилини
ўргатишда она тилининг ўрни (интерференция), тилни ўрганишда “хато” ва
уни тузатишнинг самарали йўллари.

3-модул. Чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест
тизими, чет тиллари бўйича Халқаро тест тизими, Ўзбекистон
Республикасининг Чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича
миллий тест тизими йўналишида ўқувлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишларда 2015 йилнинг март-июнь ойларида 72 соат
ҳажмда малака оширган 19 мингдан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари ҳар ой
якунида оралиқ ва июн ойининг охирида якуний аттестациядан ўтказилиб,
улардан 3016 нафари юқори натижа кўрсатиб ўқишлардан озод этилди, шу
билан бир қаторда умумтаълим мактабларига янгидан ишга келаётган 2000
нафардан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари ҳам тингловчилар сафига
қўшилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 апрелдаги 109-сонли қарори
билан чет тили ўқитувчиларининг ойлик маоши тариф ставкаларига қишлоқ
жойлардаги таълим муассасаларида 30% ва бошқа таълим муассасаларида
15% миқдорида қўшимчалар тўлаш кўзда тутилган. Чет тили ўқитувчилари
устама ҳақ олиш учун Давлат тест марказининг dtm.uz cайти орқали ариза
бериб, тест синовларида иштирок этмоқдалар. Бугунги кунда 726 нафар чет
тили ўқитувчилари ойига 15% ва 30% устама олмоқда. Бу кўрсаткич, албатта,
жуда паст. Жами 26 минг нафардан ортиқ чет тили ўқитувчиларига нисбатан,
қониқарсиз ҳолатдир.

Жорий йилнинг 1723 август кунлари ушбу курсларнинг 2-босқичини
давом эттиришга мўлжалланган тренерлар учун махсус ўқув машғулотлари
ўтказилди. Унда 828 нафар тренерлар (642 нафари амалдаги ва 186 нафари
янги) махсус тайёрланиб, тренер сифатида ишлашга асос бўладиган

www.journal.fledu.uz 24

Илмий-методик электрон журнал
   19   20   21   22   23   24   25   26   27   28   29