Page 63 - 4-сон
P. 63
Калит сўзлар: тил бирликлари, маслаҳат, насиҳат, расм-одат ундовлари, ҳис-
ҳаяжон ундовлари, буйруқ-истак майли.

Ключевые слова: языковые единицы, совет, наставление, побуждение, выражение
желания, повелительное наклонение.

Key words: language units, advice, instruction, motivation, expression of desire,
imperative mood.

Маълумки, нутқ жараёни сўзловчи ва тингловчи муносабатидан

иборат. Одатда сўзловчи муайян бир воқеа-ҳодисалар тўғрисида тингловчига

ахборот етказади. Шу билан биргаликда нутқий шароитдан келиб чиқиб,

сўзловчига бирор-бир ишни бажариш ҳақида илтимос, таклиф, маслаҳат,

насиҳат бериши ҳам мумкин. Мазкур ифодаларининг асл маъноси контекстда

реаллашади.

Кўпгина тилларда маслаҳат ва насиҳат семалари “менимча, албатта,

шубҳасиз, маслаҳатим шуки, айтар сўзим шуки” каби кириш сўз ва

бирикмалар ёрдамида ифодаланади. Таъкидлаш жоизки, маслаҳат ва насиҳат

семалари халқларнинг ўз миллий урф-одатлари, анъаналари, қолаверса,

руҳияти билан ҳам боғлиқдир. Айниқса, Шарқ халқларида бу ҳолат яққол

кўзга ташланади. Шу боис, Шарқ сўз санъатида панд-насиҳат руҳи устунроқ,

у шуниси билан Ғарб адабиётидан фарқ қилади. X асрдаёқ Абу Али ибн Сино

Шарқ кўпроқ насиҳат йўли билан, Ғарб эса ҳаётни реал кўрсатиш орқали

кишини тарбиялашга мойиллигини қайд этиб ўтган эди. Ҳатто, Шарқ

адабиётида “дидактик адабиёт” тушунчаси ҳам мавжуд. “Дидактика” –

юнонча “дидактикос”, яъни “ибратли” сўзидан олинган бўлиб, “дидактик

адабиёт” деганда насиҳат, ибрат, ўгит руҳидаги асарлар тушунилади.

Масалан, “Пантачантра”, “Калила ва Димна”, “Минг бир кеча”, Саъдий

Шерозийнинг “Гулистон”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Юсуф Хос

Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” каби

бир қанча асарларни санаш мумкин. Панд-насиҳат мавзуси Шарқ адабиётида

кенг кўламда ёритилган бўлса, Ғарб адабиётида ҳам унинг ифодасини кўриш

мумкин.

Демак, маслаҳат ва насиҳат семалари ғарб муомала маданиятида ҳам

кўзга ташланади. Масалан, француз тилида мазкур семалар маслаҳат бермоқ

ва таклиф қилмоқ (conseiller ва proposer) феъллари орқали ифодаланади:

Масалан: Мен сизга ўз устингизда кўпроқ ишлашни маслаҳат бераман.

Француз тилида ҳам, шу мисолимизга ўхшаш мисолни учратиш мумкин.

Масалан: Je vous conseille de travailler sur soi. Маслаҳат ва насихат бериш

www.journal.fledu.uz 63

Илмий-методик электрон журнал
   58   59   60   61   62   63   64   65   66   67   68