Page 201 - 4-сон
P. 201
Қўлланманинг иккинчи боби нодавлат нотижорат ташкилотлар
имижини шакллантиришда ОАВ ва интернет-ресурслардан самарали
фойдаланиш қоидаларига бағишланиб, унда муаллифлар ННТнинг фаолияти
ҳақида ОАВда учрайдиган стериотиплар, ННТ ва оммавий ахборот
воситалари ҳамкорлигидаги мавжуд муаммоларни таҳлил этишган ва
ижтимоий шерикчиликни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб ўтишган.

Учинчи боб «ОАВ ва жамоатчилик учун тадбирлар ташкил этиш» деб
номланади. Мазкур боб муҳим аҳамият касб этиб, айнан унда ННТ
вакилларига матбуот анжуманини ҳамда ОАВ учун уюштириладиган бошқа
тадбирларни ташкил этиш йўллари ва уларни ўтказишда энг кўп йўл
қўйиладиган хатолар таҳлил этилган. ННТ вакиллари, ахборот хизмати
ходимлари ҳамда журналистика факультетларининг талабалари «ОАВ
вакиллари учун ахборот қандай тайёрланади?», «Event нима ва ундан қай
тарзда фойдаланилади?» каби саволларга мазкур бобдан жавоб топадилар.

Тўртинчи боб «Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини
оширишда интернетнинг ўрни» деб номланган бўлиб, унда ННТ веб-
сайтининг афзалликлари, сайт контенти ва дизайни, онлайн материаллар
тайёрлаш ва фотосуратларни жойлаштириш қоидалари, ННТ имижини
шакллантиришда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш аҳамияти хусусида
сўз юритилади. Шунингдек бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган
веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқдаги ахлоқий меъёрларга риоя этиш
борасида таклифлар берилади.

Ўз-ўзини презентация қилиш (яхши томонларини кўрсатиш)
профессионал имижни шакллантиришда биринчи қадам бўлиб, жамоат
жойларида ўтказиладиган конференция, учрашувлар, турли хил
тадбирлардан бошланади. ННТ имижини яратишда унинг фаолиятига доир
тақдимотларни ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки инсон сизни 75
фоизга биринчи чиқишингизда эслаб қолади. Демак, бирор бир акцияда, ОАВ
вакиллари учун мўлжалланган тадбирда ННТ фаолияти хусусида унинг
вакили ёки ахборо хизматининг ходими сўзлаб бермоқчи бўлса у нималарга
эътибор бериши лозим? Айнан ана шу саволларга қўлланманинг «Ўз-ўзини
ва нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тақдим қилиш сирлари» деб
номланган бешинчи бобда жавоб топиш мумкин.

Ҳар бир нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолияти, лойиҳа
доирасида амалга ошираётган ишлари, ўтказаётган тадбирлари хусусида
ахборотга эга бўлади, аммо уни оммага қай тарзда узатишни билишмайди
ёки ННТ ходимлари мазкур ахборотнинг ўзига хос қиймати мавжуд бўлиб,

www.journal.fledu.uz 201

Илмий-методик электрон журнал
   196   197   198   199   200   201   202   203   204   205   206