Page 206 - 4-сон
P. 206
Таъкидлаш жоизки, бу йилги танловнинг ўзига хослиги ОАВ турлари
бўйича эмас, балки ОАВ турларида мазкур мавзуларнинг ёритилишига
эътибор қаратилди. Фақат бу билан чекланмай жанрлар бўйича ҳам алоҳида
номинациялар эълон қилинди. Унга кўра, “Энг яхши фоторепортаж”
номинацияси бўйича 302-гуруҳ талабаси М.Нурмонова, “Энг яхши
репортаж” 202-гуруҳ талабаси Н.Ҳабибуллаева, “Энг яхши янгилик” 203-
гуруҳ талабаси М.Тўраев, “Энг яхши таҳлилий материал” (телевидение)
бўйича 402-гуруҳ талабаси О.Яхшиева, “Энг яхши интервью-суҳбат” бўйича
(интернет) 301-гуруҳ талабаси Н.Йўлдошев, “Энг яхши очерк” бўйича 301-
гуруҳ талабаси Н.Аҳмедова, “Энг яхши шарҳ” (телевидение) номинацияси
бўйича 204-гуруҳ талабаси Н.Силькиналар ғолиб деб топилди. Уларга ҳам
махсус диплом, глобус ва совғалар топширилди.

Аҳамиятлиси, бу анжуман йилдан-йилга ривожланиб, такомиллашиб
бормоқда. Бу йил ғолиб бўлган талабаларнинг 30га яқин мақолалар “Ижодий
маҳорат эпкинлари” номи остида тўплам шаклида чоп этилди. Аудиовизуал
журналистика бўйича энг яхши эшиттириш ва телелавҳалар ёзилган дисклар
тўплам муқовасига ёпишитирилган конвертларда илова қилинди. Бу ҳам
жорий йилнинг ўзига хос янгилиги сифатида талабаларнинг янада яхшироқ
ижод қилишларига ундайди.

Агар ўтган йили амалиёт анжуманини ўтказишга “Аудиовизуал
журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси масъул бўлган бўлса,
бу йил ташкилотчилик навбати “Халқаро журналистика назарияси ва
амалиёти” кафедраси профессор-ўқитувчилари зиммасига тушди. Тадбирга
“Бошланғич таълим” журнали таҳририяти бош ҳомийлик қилиб, махсус
диплом, рамзий глобус ва совғалар тайёрлашда бош-қош бўлди.

Хуллас, “Амалиёт эътирофи – 2015” танлови факультетда янги
ғолибларни, янги номларни кашф қилди. Бошқа талабаларга эса ғолиблик
учун янада кўпроқ ҳаракат қилишларига туртки бўлди. Аслида амалиёт
анжуманининг мақсад ҳам шу. Факультетда соғлом ижодий рақобат
муҳитини яратиш орқали миллий журналистикамизнинг эртанги кунига
хизмат қилувчи мутахассислар етиштиришдир. Қолганини эса вақт
кўрсатади.

Назира ТОШПЎЛАТОВА
доцент

филология фанлари номзоди
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

www.journal.fledu.uz 206

Илмий-методик электрон журнал
   201   202   203   204   205   206   207   208   209   210   211