Page 205 - 4-сон
P. 205
Навбат танлов ғолибларини

эълон қилишга етди. Таблода

“Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг

яхши журналистик материал

учун” номинацияси деган ёзув

пайдо бўлди. Унинг ғолибини

аниқлаш ва мукофотни топшириш

учун саҳнага Ўзбекистон

журналистлар ижодий уюшмасининг раиси Иброҳим Ҳалимбеков таклиф

этилди. Бу номинацияга ғолиб деб 301-гуруҳ талабаси М. Қаюмова

топилди. Мукофотни топширар экан, Иброҳим Ҳалимбеков Моҳларойимнинг

матбуотда чоп этилган ҳар бир мақоласи ўзига хос воқелик бўлганини

алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг “Иқтисодий ва ҳуқуқий мавзудаги энг

яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича ғолибни

университет ўқув ишлари бўйича проректор Акбар Нурматов эълон қилди ва

унга Қорақалоғистон телевидениесида амалиётни ўтаб, мазкур йўналишда

қатор лавҳалар тайёрлаган 302-гуруҳ талабаси Д. Даулетбоева лойиқ

топилди. Аҳамиятлиси, ўтган амалиёт анжуманида Дилшода

радиожурналистика бўйича ғолиб бўлганди. Қолган ғолиблар ҳам булардан

кам эмас. Жумладан, “Таълим-тарбия мавзусидаги энг яхши

журналистик материал” (матбуот) ғолиби 402-гуруҳ талабаси Д.

Дўстбековга, “Маданий-маърифий мавзудаги энг яхши журналистик

материал” (матбуот) ғолиби 302-гуруҳ талабаси К. Эрмаматовага,

“Санъат мавзуидаги энг яхши журналистик материал” (матбуот) ғолиби

301-курс талабаси П. Омоновага, “Табиатни муҳофазаси ва экология

мавзусидаги энг яхши журналистик материал” (радио) ғолиби 303-гуруҳ

талабаси И.Муҳиддиновага, “Ёшларга оид давлат сиёсатини акс

эттирган энг яхши журналистик материал” (радио) ғолиби 301-гуруҳ

талабаси А.Алижоновга, “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган

энг яхши журналистик материал” (матбуот) ғолиби 304-гуруҳ талабаси

Н.Маҳкамовага, “Спорт мавзусидаги энг яхши журналистик материал”

(матбуот) ғолиби 304-гуруҳ талабаси Ф.Тошпўлатовга, “Ахборот

технологиялари мавзусидаги энг яхши материал” (матбуот) ғолиби 204-

курс талабаси Т.Абдулинга насиб этди. Ғолибларга мукофотларни рамзий

белги – дўппи кийган глобус, диплом ва совғаларни анжуманга ташриф

буюрган ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирлари ва бош муҳаррир

ўринбосарлари топширишди.

www.journal.fledu.uz 205

Илмий-методик электрон журнал
   200   201   202   203   204   205   206   207   208   209   210