Page 199 - 4-сон
P. 199
Дармон ИБРАГИМОВ. Имиж яратиш
масаласи журналист нигоҳида.

Наргис ҚОСИМОВА, Фарида РАҲИМОВА
“Нодавлат нотижорат ташкилотлар имижини

яратиш: назария ва амалиёт” ўқув-амалий
қўлланмасига тақриз: – Тошкент: Турон-иқбол,

2015. – 140б.

Мамлакатимизда демократик қадриятлар,
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний
манфаатларининг самарали ҳимоя қилинишини
таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари,
ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим
аҳамият касб этмоқда. Улар фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти
сифатида демократик қадриятлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилишдек вазифани бажарадилар. Нодавлат нотижорат ташкилотлар
(ННТ) фуқароларнинг қонуний манфаатларини ифода этади, уларнинг
ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини
рўёбга чиқаришга, давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги
ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Бугун республикада
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойилларига тўла
мос келадиган, ННТнинг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишидаги долзарб муаммоларни ечишда, шахс ва фуқароларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги тенг иштирокини таъминлаб
берувчи қонун ҳужжатлари базаси яратилди. Муҳтарам Президентимиз 2010
йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида фуқаролик жамияти
институтларини шакллантириш ва ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида
тўхталиб ўтган эдилар. Хусусан, Президентимиз ННТнинг ўрни ва ролига
баҳо бериб шундай фикрларни билдириб ўтган: «Фуқаролик институтлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар,
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини
рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва
ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда
манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда. Бундай

www.journal.fledu.uz 199

Илмий-методик электрон журнал
   194   195   196   197   198   199   200   201   202   203   204