Page 151 - 4-сон
P. 151
– бошқалар ақлий меҳнати натижасини уларнинг рухсатисиз
ишлатмаслиги;
– компьютерда бирор дастур тузаётганда у келтириб чиқариши
мумкин бўлган оқибатларни ҳам ўйлаб кўриши;
– компьютердан фойдаланиш жараёнида бошқаларга ҳурмат ва эътибор
билан ёндашиши керак.
Аммо бу қоидалар кўпроқ шахсий компьютердан фойдаланишга
қаратилган эди. 1998 йили ташкил этилган Компьютердан фойдаланувчилар
Европа ассоциацияси конфедерациясининг уставида “ахлоқий ҳамжиҳатлик
ва ижтимоий адолат” асосий тамойил сифатида кўрсатилган эди (9). 2001 йил
23 ноябрда Будапештда Кибер жиноятлар бўйича Европа конвенцияси қабул
қилинди (10).
2007 йили ЮНЕСКО ва Европа Кенгаши томонидан ташкил этилган
ҳудудий конференцияда «Google» компаниясининг мутахассиси Питер
Фляшер “Интернет инфратузилмаси глобал бўлганлиги боис, интернет ҳам
глобал тарзда бошқарилиши лозим” деган фикрни илгари сурди(11) ва
шахсий маълумотларни муҳофазалаш Хартиясини ишлаб чиқишни таклиф
этди.
Ҳозирги кунда интернетдан фойдаланиш борасида ҳар бир ташкилот,
ОАВ таҳририяти ўз қоидаларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Масалан,
BBS кoмпанияси ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида компания
ҳақида ножоиз фикр билдирган ёки иш вақтида интернетда ўйин ўйнаган ўз
ходимларига маъмурий жазо қўллайди. Ҳозирда кўпгина таҳририятлар
ходимлари ишдан чалғимасликлари учун онлайн режимда ижтимоий
тармоқларга кириш йўлини чегаралаб қўйишган. Ўзбекистон Миллий
телерадиокампанияси ҳам шулар жумласидандир.
2011 йилнинг 3 июнь куни БМТ резолюцияси қабул қилинди. Унга
кўра интернетдан фойдаланиш инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири
сифатида тан олинди. Бу ўз навбатида фойдаланувчи жамиятда риоя этадиган
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши зарурми, деган саволни келтириб
чиқарди. Фикримизча, ҳар бир интернет фойдаланувчиси, у ким бщлишидан
ыатъи назар ахлоқий қоидаларга риоя этиши зарур. Бу жиҳат инсоннинг
маданиятлилик даражасидан келиб чиқади. Зеро, маданиятли инсон ҳеч
қачон сайт, электрон почта, ижтимоий тармоқлар ва блоглар орқали
ҳақоратли, бевосита инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган сўзларни
ёзмайди. Чат ва форумлар орқали мурожаатларда сўз одоби доирасидан
чиқмайди. Шу ўринда айтиш жоизки, босма оммавий ахборот воситаларида
www.journal.fledu.uz 151
Илмий-методик электрон журнал