Page 155 - 4-сон
P. 155
Блогингизга жойлаштирган хабар қизиқарли ва бошқаларга фойдали
бўлишига ҳаракат қилинг. Аудитория учун қизиқарли мавзуни танланг, шу
билан биргаликда мазкур матн орқали ўзингиз ёки ташкилот имижини янада
мустаҳкамлашга харакат қилинг. Блогдаги хабар ҳақида салбий фикр
билдирилса, жаҳлингиз чиқмасин. Унга одоб доирасидан чиқмагай жавоб
беринг.

4- қоида. Ўз қиёфангизни сақланг.
Интернетда сизни кимлигингиз, кўринишингиз – ташқи қиёфангизга
эмас, балки интеллект, билимингизга қараб баҳо берилади. Блог
юритаётганингизда матндаги жумлалар аниқ, қисқа, лунда ва тушунарли
тилда бўлишига эътибор беринг.
5 -қоида. Бошқаларга ёрдам беринг.
Бошқа блоггерлар ва фойдаланувчилар билан соҳа бўйича тўплаган
тражрибангиз билан ўртоқлашишга интилинг. Агар сизни бирор бир савол
қизиқтирса, уни форумга қўйинг ва электрон почтангизга келган жавобларни
кейинчалик блогингизга жойлаштиришни унутманг.
6-қоида. Зиддиятли ҳолатларга қўшилманг ва уларни келтириб
чиқарманг.
Интернетда фойдаланувчини ҳиссий мувозанатдан чиқаришга
қаратилган муносабат – флейм (flame) деб аталиб, аксарият ҳолатларда
фойдаланувчилар тўпланган салбий ҳиссиётларини тўкиб солиш учун
интернетдаги форумлардан фойдаланишади. Бундай ҳолатларга эътибор
берманг.
7-қоида. Бошқаларнинг хатосини кечиришга ўрганинг.
Агарда блогингиз форумида сизга берилган саволда имловий хато ёки
сиз учун жуда оддий туюлган савол бўлса, бунга эътибор берманг ёки одоб
чегарасидан чиқмаган ҳолда фойдаланувчига унинг хатосини кўрсатинг.
8-қоида. Интернет орқали мулоқот қилиш ва изоҳ қолдириш
маданиятини шакллантиринг.
Ахборот сайтлари томонидан таклиф қилинаётган ёки ушбу ахборот
сайтидан фойдаланишингиз оқибатида пайдо бўлаётган барча шарҳлар, ўзаро
алоқа, таклиф ва фикрлар ахборот сайтининг шахсий мулки ҳисобланади ва
булардан ахборот сайти томонидан исталган ерда ва исталган мақсадда
дунёнинг исталган ерида сизнинг рухсатингизсиз ҳам фойдаланиш мумкин.
Шунинг учун сайтларда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни киритишда
ёки материалларга изоҳлар киритишда эҳтиёт бўлинг. Изоҳлар қолдиришда

www.journal.fledu.uz 155

Илмий-методик электрон журнал
   150   151   152   153   154   155   156   157   158   159   160