Page 157 - 4-сон
P. 157
• IMHO – in my humble opinion (фикримча)
• LOL – laugh out loud (қаҳқаҳа отиб кулаяпман)
• NP – no problem (муаммосиз)
• ROFL / ROTFL – rolling on the floor, laughing (кулгидан ерда юмалаб
қолдим)
• TIA – thanks in advance (олдиндан миннатдорчилик билдираман)
• TMI – too much information (маълумот жуда ҳам кўп)
• WTG – way to go (шу тарзда олиб боринг)
• YW – you’re welcome (арзимайди).
Демак, веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва блогларни юритишда ахлоқий
тамойилларга риоя этиш шахснинг интеллектуал даражаси, билими билан
биргаликда унинг имижини ҳам белгилаб беради. Буни унутмаслик зарур!
Бугунги кунда интернетда фойдаланувчи ахлоқий меъёрларга риоя
этиши учун нима қилиш зарур? Фойдаланувчига қатъий чоралар кўришми?
Уни маъмурий жавобгарликка тортиш ёки унга бошқа жазо турларини
қўллаш лозимми? Афсуски, бугун бошқа ном билан интернетга кириш ва
унинг воситасида ўзгаларни ҳақоратлаш, зуғум қилиш оддий ҳолатга айланиб
бормоқда. Қонунчилигимизда айнан мазкур ҳолатларга қарши чоралар ишлаб
чиқилмаганлиги боис, бу масала ҳам очиқ қолиб келмоқда.
Фикримизча, интенетда фойдаланувчилар ёшларидан қатъи назар
ахлоқий қоидаларга риоя этишлари учун онлайн маданиятни шакллантириш
зарур. Бунинг учун:
– мактабгача таълим муассасаларининг машғулотларида интернетдан
фойдаланиш маданияти ва ахлоқий қоидалари, ахборотни саралаш ва унга
онгли равишда ёндашиш қоидаларини ўтиш;
– умумтаълим, ўрта махсус касб таълими, олий таълимнинг ўқув
дастурларига медиатаълим асосларини киритиш ва унинг таркибида
интернетдаги ахлоқий меъёрларни фақатгина синф соатларида эмас, балки
алоҳида фан сифатида ўтиш зарур.
Шу ўринда оиладаги тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этишини
унутмаслик лозим. Зеро, очиқлик, онгли равишда ахборотни танлаш ва қабул
қилиш, тарқатишгина инсонларни турли салбий хатти-ҳаракатларга йўл
қўймайди.
www.journal.fledu.uz 157
Илмий-методик электрон журнал