Page 153 - 4-сон
P. 153
• ахборот ва объектларни жойлаштирмасдан олдин уларнинг
қонунийлигини текшириб кўриш;

Сайтдан фойдаланишда фойдаланувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
• тинчликка хавф соладиган, бузғунчилик характерга эга бўлган,
бошқа фойдаланувчилар ва учинчи шахсларнинг шахсий ҳаётига дахл
қиладиган ҳар қандай ахборотни юклаш, сақлаш, чоп этиш, тарқатиш ва
бошқа ҳолатларда фойдаланиш;
• вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини бузиш;
• беҳаё матнлар, порнографик ва жинсий зўравонликни акс эттирувчи
ёки зўравонликка ундовчи тасвирларни жойлаштириш;
• ҳайвонларни қийноққа солиш ва зўравонлик, унга ундовчи
тасвирларини юклаш;
• ирқий, диний, этник душманликни, фашизмни ёки ирқий устунликни
тарғиб қиладиган ғояни акс эттириш;
• экстремистик материалларни жойлаштириш;
• жиноятчилик фаолиятини тарғиб қилиш ва жиноят содир этиш учун
кўрсатмалар бериш;
• чекланган ахборотни, учинчи шахсларнинг шахсий ҳаётига
тааллуқли ахборотни жойлаштириш;
• гиёҳванд моддалар рекламасини, шу жумладан “рақамли
наркотиклар”, гиёҳванд моддаларни тарқатиш йўллари, уларни тайёрлаш
усуллари ҳақидаги ахборотни жойлаштириш;
• фирибгарлик характерига эга бўлган матнларни жойлаштириш;
• Россия Федерацияси қонунчилигининг талаблари ва фуқаролар,
юридик шахсларнинг бошқа ҳуқуқ ва манфаатларига зид келадиган
ахборотни жойлаштириш.
Бугунги кунда тобора оммалашиб бораётган блогларда ахлоқий
меъёрларга риоя этиш керакми? Буни ким назорат қилади? Блоггернинг
ўзими ёки ҳукумат? Блоггерлик ҳаракати тарихига назар ташлар эканмиз,
дастлабки блогларнинг пайдо бўлиши бевосита дунёда содир бўлаётган
сиёсий жараёнларга аввало журналистларнинг ўз шахсий блоглари орқали
фикр билдиришидан бошланганлигини кўриш мумкин. Масалан, 2001 йили
блоггер Talking Points Memo АҚШ сенаторининг қора танлиларнинг
ҳуқуқларини паймол қилувчи сўзларига жамоатчилик эътиборини қаратди,
натижада кўпгина сенаторлар ўз лавозимларидан четлаштирилди. 2002 йили
блоггер Салам Пакс Ироқ урушида АҚШ хукуматининг ножоиз
ҳаракатларига дунё аҳли эътиборини тортади. 2004 йили Apple компанияси

www.journal.fledu.uz 153

Илмий-методик электрон журнал
   148   149   150   151   152   153   154   155   156   157   158