Page 184 - 4-сон
P. 184
ИЛМИЙ ҲАЁТ
ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМАЛАР
Татьяна ЧЕРНИГОВСКАЯ
профессор
биология ва филология фанлари доктори
“ИНТЕРНЕТ МИЯМИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРДИ?”
Инсоният мияси ҳали тўлиқ ўрганилмаган қўриқ. Унинг имкониятлари
чексиздир. Ҳанузгача нега баъзи бир одамлар даҳо бўлиб туғилади-ю,
баъзилари бутун умри давомида оддий математик мисолни ҳам ечолмай ўтиб
кетади? Нейролингвист ва тажрибали руҳшунос, филология ва биология
фанлари доктори, Норвегия фанлар академиясининг мухбир аъзоси Татьяна
Черниговская “Интернет миямизни қай тарзда ўзгартирди?” номли
маърузасида ушбу саволга жавоб бериб, онлайн-таълим биз ўйлаганчалик
фойдали эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.
Мия ҳақида нималарни билишимиз керак?
Инсон миясининг таркиби тахминан қуйидагича: 78 фоиз сув, 15 фоиз
ёғлар, қолгани эса оқсиллар, калий гидрати ва туздир. Унинг тузилиши ва
фаолияти Ер юзидаги мавжудотларнинг бирортасига ўхшамайди. Ахборот-
коммуникацион технологияларнинг ривожи, ахборотнинг шиддат билан
алмашинуви инсон миясига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Хўш, инсон
мияси қай тарзда ривожланади ва ўзгаради?
Айтиш жоизки, ҳозирда инсон мияси ва онгини тадқиқ этиш русум
бўлди. Аммо ҳали ҳеч ким унинг фаолиятини тўлиқ таҳлил этиб,
имкониятларини англаб етганича йўқ. Фақат инсонгагина “биринчи кўришда
тасаввур ҳосил бўлиш” хусусияти хос. Инглиз тилида бу first firsten
experience деб аталади. Ҳеч бир ҳайвонда ёки ўсимликда ҳали сунъий
интеллектнинг ўзи йўқ. Аммо яқин келажакда сунъий интеллект ўзининг
www.journal.fledu.uz 184
Илмий-методик электрон журнал