Page 189 - 4-сон
P. 189
Биз масофавий таълим борлигидан хурсандмиз, чунки бу дунёдаги
барча нарсага кириш демакдир! Аммо айнан таълимнинг мазкур усули қайси
ахборотни қабул қилиш керак, қайсисини қабул қилмаслик лозим.

Интернетга келсак, у ерда ҳам барча берилаётган ахборот тўғрилигига
ҳеч ким кафолат бермайди. Яқинда мен гуакамоле соусини тайёрлаш учун
авокадо сотиб олдим. Балки уни санчқи билан эзиш кифоядир ёки албатта
блендерда майдалаш керакми? Табийки мен интернетда “Google” орқали
авакадо рецептини қидирувга бериб, бир сониядан сўнг жавоб олдим. Унинг
тўғрилигига унчалик ишонмасамда, рецептни қабул қилдим. Агарда менга
шумерларнинг ёзуви ҳақида маълумот керак бўлганида, албатта
“Википедия”га кирган бўлардим. Демак, қайси ахборотни қаердан олишни
мен билишим зарур. Шу ерда савол тўғилади, рақамли технологиялар бизни
қанчалик ўзгартиради?

Онлайн-таълим ва “Google”лаштиришнинг аҳамияти нимада?

Ҳар қандай таълим миямизни рағбатлантиради. Таълим тушунчасида
мен синфда ўтириш ва дарсликларни ўрганишни эмас, балки умуман мия
томонидан бажариладиган ҳар қандай фаолиятни назарда тутаяпман. Санъат
устоздан шогирдга, шахсдан шахсга ўтади. Овқат пиширишни китобдан
ўрганиб бўлмайди. Бунинг учун айнан овқат пишираётган одамнинг ёнида
туриб, унинг ҳаракатларини кузатиш лозим. Мен дугонамникига меҳмонга
борганимда, унинг онаси олдимизга гумма қўйди. У жуда ҳам мазали эди.
Мен ундан гумманинг рецептини сўрадим. Дугонамнинг онаси айтган гапини
сўзма-сўз ёзиб олиб, уйда унинг кўрсатмаларига биноан гумма пиширдим
ва... ҳаммасини ахлат челакка ташладим. Чунки уларни еб бўлмас эди.
Хулоса шуки мураккаб, аммо қизиқ адабиётни ўқишга мажбуран қизиқтириб
бўлмайди. Инсон устанинг олдига ҳунарининг сирларини ўрганишга боради,
худди шу нарсани китобдан санъат даражасида ўрганиб бўлмайди.

Электронлар узата олмайдиган кўплаб омиллар мавжуд. Улар ҳатто
видеомаърузалар кўринишда узатилса-да, барибир айнан инсоннинг ўзи
кўриб, ўрганганидай бўлмайди. Майли, 500 миллиард инсон масофавий
таълим олсин, аммо уларнинг ҳеч бўлмаса 100 нафари анъанавий таълим
орқали ўқиб-ўргансин. Менга яқинда “болалар мактабда энди қўл билан
ёзишмайди, фақатгина компьютерда матн теришади” дейишди. Хат, бу
қўлларнинг майда ҳаракатидир. Айнан ана шу ҳаракат инсоннинг нутқи ва
ўз-ўзини бошқариши билан боғлиқ.

www.journal.fledu.uz 189

Илмий-методик электрон журнал
   184   185   186   187   188   189   190   191   192   193   194