Page 116 - 4-сон
P. 116
Француз тилини ўқитишда шу тилнинг орфоэпик нормаларини билиш
катта аҳамиятга эга, чунки бу тилнинг талаффуз меъёрларини билмасдан,
сўзларни адабий норма даражасида талаффуз қилиш ва зарур ўқув
материалларидан тўғри фойдаланиш мумкин эмас. Чет тилида талаб
даражасида сўзлашиш учун талаффузни яхши эгаллаш нутқ фаолиятини
пухта ўзлаштиришга замин бўлади. Шу сабабли талабаларда меъёрий
талаффузни шакллантириш муҳимдир. Одатда зиёли кишиларнинг, радио ва
телевидение суҳандонлари ва театр актёрларининг талаффузи адабий тил
талаффузи ҳисобланади. Нотиқлик нутқи тингловчининг диққатини ўзига
жалб қила олиши, тушунарли бўлиши лозим. Шунга кўра нотиқлик нутқи
адабий талаффузнинг барча нормаларига тўлиқ бўйсунади. Адабий талаффуз
ҳақида фикр юритган тилшунос олимлар буни тўлиқ услуб(3, 125), деб
ҳисоблайдилар. Албатта бунда ҳамма товуш ва сўзлар тўлиқ ва аниқ
талаффуз қилинади. Уларнинг фикрича, нотакаллуф нутқда эса сўз, гап ва
жумлалар қисқа талаффуз қилинади. Буни улар қисқа услуб деб атайдилар.
Лингвистлар талаффуздаги бундай ўзгаришларни қисман тилнинг товуш
системасига ҳам таъсир қилиши мумкин деб башорат қилишади. Шунинг
учун ҳам улар имкон қадар тўлиқ (адабий) талаффузнинг сақлаб қолинишига
ҳаракат қилиш лозимлигини, акс ҳолда, эса сўзларни тушунишда муайян
қийинчиликлар содир бўлиши мумкинлигини уқтиришади.
Ўтган асрнинг ярмигача Францияда адабий талаффуз модели деб
Париж (Иль де Франс) талаффузи ҳисобланган бўлса (Passy, Fouché, Strak(1,
6), ҳозирги замон Париж талаффузида айрим сабабларга кўра муайян
ўзгаришлар ҳам содир бўлаётганлиги кўзга ташланади. Биринчидан, оддий
сўзлашув ва ҳудудий шевалардан кириб келаётган талаффуз таъсири бўлса,
иккинчидан, халқаро алоқалар ва тиллар муносабатлари мазкур тил ва унинг
талаффузига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, француз тилида инглиз
талаффузини сақлаб қолган сўзлар кўпаймоқда:
bingo [bingou] – bravo, candy [kεndi] – bonbon,
busybody [bizibodi] -- très occupé
Француз тилида товуш, товуш бирликлари, сўзлар, гапларни меъёрий
талаффуз қилиш французча нутқни тинглаб, ўқиб тушунишга, гапиришга ва
албатта ёзма нутққа ўз таъсирини кўрсатади. Ваҳоланки, нотўғри талаффуз
қилиниб сўнгра ёзилган сўзларда бир қатор хатоликлар учраши табиий. Шу
ўринда Б. Малмберннинг қуйидаги сўзини айтиб ўтиш жоиздир: “Celui qui
veut apprendre à bien prononcer une langue étrangère, devra acquérir une
nouvelle base articulatoire”. Талаффуз нормаларини эгаллаш нутқ
www.journal.fledu.uz 116
Илмий-методик электрон журнал