Page 216 - 4-сон
P. 216
Журналист, ёзувчи, публицист, олим Ҳуршид Дўстмуҳамедов
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 2007
йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 2000 йилда “Офарин”
танловининг “Йилнинг энг яхши ёзувчиси” номинацияси бўйича, 2013 йилда
“Журналистика — ижодий фан” республика танлови ғолиби. Уларнинг
ёзувчи, публицист сифатида “Нигоҳ”, “Жажман”, “Қазо бўлган намоз”,
“Беозор қушнинг қарғиши”, “Бозор”, “Қиссалар”, “Қичқириқ” каби
китоблари, журналист, олим сифатида “Журналист бўлмоқчимисиз?”,
“Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг демократик
андозалари”, “Ижод — кўнгил мунавварлиги” каби рисолалари, “Халқаро
журналистикада гуманитар ҳуқуқ ва касб этикаси” номли ўқув қўлланмаси,
“Журналистнинг касб одоби муаммолари”, “Ахборот — мўъжиза, жозиба,
фалсафа” номли монографиялари чоп этилган.
В. Гаршин, А. Рюноскэ, Т. Сухотина-Толстая, А. Якубовский, Г. Гулиа,
Юсуф ас-Шаббий, А. Жук, А. Риук, М. Хошур, В. Череванский, К. Кальваро,
Хосе Варас, А. Ал-Манфалутий, Ботир Зокиров, Шавкат Абдусаломов, Темур
Пўлатов сингари ёзувчи, тарихчи, адабиётчиларнинг қисса ва ҳикояларини,
эссе, эсдалик ва кундаликларини таржима қилган.
Устознинг суръати ва сийратига чизгиларни ўзларининг қуйидаги
фалсафий қарашлари орқали эътироф этсак, “Инсон ҳаёти ўрганишдан
иборат. Туғилганидан то умрининг сўнгги лаҳазасигача бирон дақиқа бўлсин,
ўрганишдан тўхтамайди одам. Бу жараён гоҳ ихтиёрий, гоҳ ихтиёрсиз
суръатда давом этади. Шу мақсад — шу ниятда у ўзидаги бор имкониятни
сафарбар этади: кўзи, қулоғи, фаҳм-фаросати, илми-билими, хотираси,
заковоти, истеъдоди, эпчиллиги, уддабуронлиги, бойлиги… яна аллақанча
“воситалари” ҳам ялписига унинг ўрганиши йўлида тиним билмай хизмат
қилади. Етти қават самога парвоз қилишидан, етти қават замин қаърига
тушишидан, баҳри муҳитнинг туб-тубини ўз кўзи билан кўрмагунича тиниб-
тинчмасликдан кўзлаган муроди ҳам битта — ўрганиш!
Инсониятнинг қисмати, умрининг мазмуни — ўрганиш.
Ўрганиш йўлидаги ҳеч қандай саъй-ҳаракатни камситиш мумкин эмас,
лекин бир ҳақиқат борки, уни инкор этиш қийин. У ҳақиқат жуда оддий ва
жуда боқий: инсон дунёни ва ўзини ўрганиши учун энг катта, энг беқиёс, энг
беҳисоб, энг беминнат бойлиги ва минг афсуски, энг… қадрсизи ҳам
ИНСОН!
Ҳар бир инсонни кўзгу, ибрат ва сабоқ деб билиш учун эса уни қадрлай
билмоқ, уни асраб-авайламоқ, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсата билмоқ, унга
www.journal.fledu.uz 216
Илмий-методик электрон журнал